Ishonch raqami
+998706137448Олмалиқ кон металлургия коллежи тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Олмалиқ қурилиш техникуми -1953 Олмалиқ тоғ- маъданчилик техникуми-1980 Олмалиқ кон-металлургия касб-ҳунар коллежи-2004 Олмалиқ кон металлургия коллежи-2020 Ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган Олмалиқ кон металлургия коллежи (кейинги ўринда -“Коллеж” деб аталади) мақоми, асосий мақсад ва вазифалари, хуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек рахбарларининг функционал вазифаларини ва жавобгарлигини белгилайди. Коллеж - Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари хисобланади. Коллеж ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун хужжатлари асосида амалга оширади. Коллеж Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича “Олмалиқ КМК” АЖ нинг 2020 йил
25 сентябрдаги бошқарув кенгаши йиғилишининг № 71-19/ПП сонли баённомасига асосан комбинат маблағи томонидан молиялаштирилади.
“Олмалиқ КМК” АЖ коллеж ўқувчиларининг касбий таълим жараёнида амалий кўникмаларини шакллантиришда кўмаклашади, меҳнат бозорида Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи мутахассисларга (кейинги ўринларда мутахассислар) бўлган эхтиёжни аниқлайди, битирувчиларни иш билан таъминлаш чораларини кўради. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги идоравий бўйсинувидан қатьий назар коллежларда таълим жараёнида давлат сиёсатини юритади ва уларга ўқув-методик рахбарлик қилади. Коллеж юридик шахс хисобланади, ўзининг мустақил балансига, алохида мол-мулкига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга, давлат намунасидаги бланкаларига, Молия вазирлигининг Разначилигида ва унинг худудий бўлимларида шахсий хисоб варақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ва бошқа хисоб варақларга, реквизитларга эга бўлган, ўз номидан шартномалар тузадиган, мулкий ёки шахсий номулкий хуқуқларни амалга оширадиган, юклаган мажбуриятларни бажарадиган ҳамда суд, арбитраж органларида давогар ва жавобгар бўладиган таълим муассасаси хисобланади.
Коллежнинг расмий номланиши:
а) давлат тилида: тўлиқ номи: Тошкент вилояти Олий таълим Фан ва инноватсиялар бошкармаси “ Олмалиқ кон-металлургия коллежи” қисқартирилган номи - “ ОКМК” ;
б) инглиз тилида: тўлиқ номи: TASHKENT REGION DEPARTMENT OF HIGHER EDUCATION, SCIENCE AND INNOVATION “Almalyk mine-metallurgiya college”, қисқартирилган номи “АММС ” ;
Barcha malumotlar